Рет қаралды 6,341
#bbcuzbek
Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло Тошкентда оламдан ўтган.
Сталин қатағонларидан омон қолган ва ҳамон ҳақиқтгўйлиги билан ажралиб турган устод Шукруллони кўпчилик ўзбек хақлининг виждони ҳам атарди.
Ушбу видео суҳбат Шукрулло 95 ёшни қаршилаган пайтда ёзиб олинганди.
У 1921 йилда Тошкентнинг Олмазор маҳалласида зиёли оилада дунёга келган.
Педагогика билим юрти ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтида таҳсил олган.
1951 йилда Ўзбекистон давлат нашриётида ишлаб юрган пайт миллатчилик ва советларга қарши тарғиботда айбланиб, ҳибсга олинади ва 25 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилади.
Жазони Сталин Гулагида ўтаган Шукрулло шўролар доҳийсининг ўлимидан сўнг озод этилган ва оқланган.
Ўнлаб шеърий ва насрий китоблар, жумладан, Сибирдаги меҳнат лагерида бошидан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилувчи "Кафансиз кўмилганлар" ҳамда "Тирик руҳлар" роман-хроникаси муаллифи.
Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти , "Дўстлик" (1994) ва "Эл-юрт ҳурмати" (1999) орденлари билан мукофотланган.