SHUKRULLO - MILLAT VIJDONI | ШУКРУЛЛО - МИЛЛАТ ВИЖДОНИ ҳужжатли фильм

  Рет қаралды 2,823

SANJAR MURODSHAYXOV IJODI

SANJAR MURODSHAYXOV IJODI

2 жыл бұрын

Шукрулло Юсупов 1921 йил 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилди. 1944 йили Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги Тошкент давлат педагогика университети)ни ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлади.
Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳридаги 1-ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаб, кейинчалик Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети) аспиранти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти муҳаррири каби вазифаларда самарали фаолият кўрсатди.
Шукрулло Юсупов улкан ижод ва ҳаёт йўлини босиб ўтган ҳассос шоир, носир ва драматург сифатида ўзининг сермазмун асарлари билан адабиёт ва санъатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшди. Қарийб саксон йиллик ижодий фаолияти давомида яратилган “Ҳаёт илҳомлари”, “Умрим борича”, “Инсон ва яхшилик”, “Зарралар”, “Инсон - инсон учун”, “Суянчиқ”, “Яшагим келади”, “Сенинг бахтинг”, “Баҳор совғаси”, “Юлдузлар” каби шеърий тўпламлари, “Чоллар”, “Икки қоя”, “26-тонготар” достонлари, “Жавоҳирлар сандиғи” насрий китоби адабиётимиз хазинасидан мустаҳкам ўрин эгаллади.
Бу асарларда халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлар, маънавий-ахлоқий қадриятлар, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари юксак маҳорат билан тараннум этилган.
Атоқли шоирнинг кўплаб баркамол, бадиий етук асарлари қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, озарбайжон, рус, турк, араб каби ўнлаб тилларга таржима қилиниб, нашр этилди.
Серқирра адиб драматургия жанрида ҳам самарали ижод қилди. Унинг қаламига мансуб “Табассум ўғрилари”, “Хатарли йўл”, “Ўғрини қароқчи урди”, “Ҳасрат боғи” каби драмалар республикамиз ва хорижий мамлакатларнинг театрларида катта муваффақият билан саҳналаштирилди.
Шукрулло К.Гоцци, Ш.Петефи, Т.Шевченко, Қ.Қулиев ва бошқа бир қатор хорижий шоир ва драматургларнинг асарларини она тилимизга таржима қилиб, турли халқлар ўртасидаги маънавий ришталарни кучайтиришга катта ҳисса қўшди.
Адиб ўтган асрнинг эллигинчи йиллари бошида бир гуруҳ зиёлиларимиз қаторида сиёсий қатағонга учради. Кейинчалик номи ва ижоди тўла оқланиб, адабиётимиз ривожи йўлида фаол ижод қилди. Ёзувчи “Кафансиз кўмилганлар” романида ана шу даврда халқимиз бошига тушган оғир синов ва адолатсизликларни ҳаётий мисоллар асосида ҳаққоний тасвирлади.
Шукрулло Юсупов Ўзбекистон мустақиллигини катта қувонч билан кутиб олди. Бу даврда самарали ижод қилиш билан бир қаторда, ижтимоий ҳаётимизда ҳам фаол иштирок этиб, мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилди. Истиқлол йилларида нашр этилган “Қасосли дунё” бадиий-публицистик тўплами ва “Тирик руҳлар” деб номланган хотира-романида ростгўйлик ва одамийлик сингари юксак инсоний туйғулар маҳорат билан тасвирланган. Мазкур асарлар адабиётимизда муҳим адабий воқеа сифатида эътироф этилди.
Улкан ҳаётий тажрибага эга ижодкор ўзининг меҳнаткашлиги ва самимийлиги, ёшларга ғамхўрлиги билан мамлакатимиз адабий жамоатчилиги ўртасида катта обрў-эътибор қозонди.
Шукруллонинг ўзбек адабиёти ва маданиятини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими”, “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвонлари, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти, “Дўстлик”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан мукофотланган эди.
Атоқли ижодкор, меҳрибон устоз, заҳматкаш ва камтарин инсон Шукрулло Юсуповнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Шукрулло Юсупов ҳаёти рақамларда.
1921 йил 2 сентябда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Педагогика билим юрти (1935- 38) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган (1944). Илк шеърлар тўплами - «Биринчи дафтар» (1949). «Қалб қўшиқлари» (1949), «Ҳаёт илҳомлари» (1959), «Умрим борича» (1960), «Инсон ва яхшилик» (1961), «Зарралар» (1973), «Суянчиқ» (1977), «Яшагим келади» (1978), «Сенинг бахтинг» (1988), «Тўқилган дардларим» (2001), «Шафақ» (2007) ва бошқа шеърий асарлар муаллифи. Кўплаб достонлар («Аср баҳси», 1985), болаларга аталган шеър ва эртаклар («Юлдузлар, 1964) ҳамда шеърий драмалар («Ҳасрат боғи», 2004) ёзган. «Жавоҳирлар сандиғи» (1983) эссеси, катағон даври даҳшатлари ҳақидаги «Кафансиз кўмилганлар» (1989) автобиографик қиссаси, «Тирик рухлар» (1999) роман-хроникаси ҳам бор. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

Пікірлер: 8
@zarruxotamurodov1012
@zarruxotamurodov1012 2 ай бұрын
Kafansiz ko'milganlar asari juda ham zõr maslahat beraman õqingkar😊
@Ultimatum_King
@Ultimatum_King Жыл бұрын
Шукурулло бобомизнинг Кафансиз кумилганлар хотира китобини Хар бир бетини укиш менга жуда огир, бир бетини укиган куним,24 соат аждодларимиз хаккига дуо укиш даражасида тасир килади,
@bunyodergashev1209
@bunyodergashev1209 Жыл бұрын
Биз бир биримизни сотиб ватанни ғариб холга келтирдик.Бу холат давом этмоқда.
@karimov5710
@karimov5710 Жыл бұрын
Жойлари жаннатдан охиротлари обод булсин
@user-rw9zq5cf9p
@user-rw9zq5cf9p Жыл бұрын
Mustaqillik shukronasini to'liq ado etish nasib qilsin . Qaytib bosqinchilar zulmiga uchramaylik
@user-rw9zq5cf9p
@user-rw9zq5cf9p Жыл бұрын
Alloh rahmat qilsin adibimizni .Chekgan azoblarini rohatini ko'rsinlar . Ijodlarini yosh avlod davom ettirsin .Yurtimiz boshqa qora qullik kunlarini ko'rmasin .
@sanjarmurodshayxovijodi5980
@sanjarmurodshayxovijodi5980 Жыл бұрын
Rahmat fikrlar uchun. Ilohim ustozni qabrlari nurga to'lsin. Ozodligimiz abadiy bo'lsin !!!
@davidbeckham5797
@davidbeckham5797 Жыл бұрын
Qarib oqibati qolmabdi dema, sen koʻrgan daryolar ayirib tindi. Etdi qirgʻoqqa ham omonat kema, afsus nadomatdir ortgani endi.
UMR SAFARI - O'TKIR HOSHIMOV. HUJJATLI FILM.
40:40
SANJAR MURODSHAYXOV IJODI
Рет қаралды 2,5 М.
ОСКАР vs БАДАБУМЧИК БОЙ!  УВЕЗЛИ на СКОРОЙ!
13:45
Бадабумчик
Рет қаралды 5 МЛН
THEY made a RAINBOW M&M 🤩😳 LeoNata family #shorts
00:49
LeoNata Family
Рет қаралды 35 МЛН
Кафансиз кўмилганлар
27:26
Olimjon Usarov
Рет қаралды 1 М.
⚡"Ma'rifat shu'lasi" ko‘rsatuvi. 28.06., 2024 yil
16:03
Samarqand shahar Ma'naviyat
Рет қаралды 470
General Sobir Rahimov | Генерал Собир Рахимов
14:41
Ел Хызметинде
31:03
Россия
Рет қаралды 9 М.
Rainbow emoji Mukbang
0:33
MOOMOO STUDIO [무무 스튜디오]
Рет қаралды 6 МЛН
E E Ei Meat Team VS Red Larva Team | Battle Part 1
0:27
ApKim Gaming
Рет қаралды 6 МЛН
Ұлдар ұрыға тұзақ дайындады
0:55
Balapan TV
Рет қаралды 143 М.